Гвардиола: «Рақибнинг 10 футболчиси ҳимояланди. Қийин бўлди»
Якшанба, 12 Декабр
976

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 16-туридан ўрин олган «Вулверҳэмптон»га (1:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Вулвз» 11 нафар футболчи билан ўйнаётганида яхшироқ ҳаракат қилдик. Улар жуда яхши ҳимояланишди. Ўтган мавсумдаги баҳсда ҳам осон бўлмаганди. Аммо бугун сабр кўрсатиб, ҳақли равишда ғалаба қозондик. 

Рақибнинг 10 футболчиси ўз жарима майдончаси ичида эди. Қийин бўлди, вазиятлардан фойдалана олмадик, аммо барибир ғалаба қозондик. 

Стерлингни табриклаймиз. У ҳали ёш. 100та гол – бу жуда кўп. Клуб муваффақиятларида унинг ҳиссаси катта. У ўзини ишончли ҳис қилмоқда», – дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС Sport.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар