Рангник «МЮ» яримҳимоясини кучайтирмоқчи. У раҳбариятга 3 футболчини таклиф қилди
Шанба, 11 Декабр
10907
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи Ральф Рангник жамоанинг марказий яримҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи. 

ESPN'нинг ёзишича, германиялик мутахассис раҳбарият билан учрашувда яримҳимоя жамоанинг энг заиф чизиғи эканлигини айтган.

Рангник клуб скаутларига «Лейпциг» ҳавбеки Амаду Айдара, «Боруссия» Д яримҳимоячиси Жуд Беллингем ва «Лидс» аъзоси Кэлвин Филлипсни диққат билан кузатишни таклиф берган. 

Мураббий «МЮ» яримҳимояга сармоя киритиши кераклигини таъкидлаган. Рангникнинг фикрлари клуб спорт директори Жон Мерто, техник директор Даррен Флетчер ва вице-президент Эд Вудвордга маъқул бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар