Крооснинг агенти: «Перес менга Тони «Реал» учун аср трансфери бўлганини айтган»
Шанба, 11 Декабр
3410
Фото: Getty Images

 «Реал» яримҳимоячиси Тони Крооснинг агенти Фолькер Штрут мижози ҳақида клуб президенти Флорентино Перес билан гаплашганини айтди.

«Коронавирус пандемиясидан сал аввал Флорентино мени кечки овқатга таклиф қилди. У – ажойиб ҳаётий ҳикояларга эга бўлган ёқимли одам. 

Учрашувда у Тонини аср трансфери деб билишини айтди. Переснинг фикрича, ҳеч бир футболчи сифат ва нарх борасида Тонини ортда қолдира олмайди», – дея Штрутнинг сўзларини келтиради Маrca.

Кроос «Реал»да 2014 йилдан бери ўйнайди. У Мадрид клубига 30 млн евро эвазига «Бавария»дан ўтган. 

31 ёшли яримҳимоячи бу мавсумда клублар миқёсида 14та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди ва 2та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар