АПЛ. Четлатиш, пенальти ва қийин ғалаба. «Манчестер Сити» «Вулверҳэмптон»ни мағлуб этиб, пешқадамликни давом эттирди
Шанба, 11 Декабр
4900
Фото: Getty images

АПЛ 16-тури доирасида шанба кунги дастлабки ўйин Манчестерда ўтказилди.

«Сити» ўз майдонида «Вулверҳэмптон»ни қабул қилиб, қийин ғалабага эришди. Ўйиннинг кульминацион воқеалари – 45-дақиқада меҳмонлар форварди Ҳименесга иккита сариқ карточка кўрсатилиб четлатилгани ва 66-дақиқада Моутиньонинг қўлига тўп тегди деб ҳисобланиб, пенальти белгилангани бўлди. Икки вазиятда ҳам бош ҳакам Жонатан Мосс баҳсли қарорлар қабул қилди. Стерлинг эса АПЛдаги жами 100-голини пенальтидан киритди – 1:0.

Шу тариқа, «Сити» 38 очко билан 1-ўринда қолди. «Бўрилар» ҳисобида эса 21 очко бўлиб, улар ҳозирча 8-поғонада қолишди.
 
АПЛ. 16-тур 
Манчестер Сити – Вулверҳэмптон 1:0

Гол: 1:0 – 66, пенальти Стерлинг.
Манчестер Сити – Эдерсон, Жоау Канселу, Лапорт, Рубен Диаш, Зинченко, Гундўған (Фоден, 56), Бернарду Силва, Родри, Грилиш (де Брюйне, 74), Стерлинг, Габриэл Жезус.
Вулверҳэмптон – Жозе Са, Семеду, Коуди, Саисс, Килмен, Аит-Нури, Дендонкер (Поденсе, 87), Моутинью, Рубен Невеш (Тринкау, 82), Ҳименес, Траоре (Хван Хи Чхан, 67).
Огоҳлантиришлар: Рубен Диаш (40), Родри (43), Ҳименес (45), Рубен Невеш (45), Дендонкер (78), Жоау Канселу (81).
Четлатиш: Ҳименес (45).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар