«МЮ» ҳужумчиси январда клубни тарк этмоқчи эканини маълум қилди
Жума, 10 Декабр
10411
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Антони Марсьяль январь ойида жамоани тарк этишни истамоқда. Бу ҳақда футболчининг агенти Филиппе Ламболи маълум қилган.

«Антони январдаги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартирмоқчи. У захирада қолиши эмас, ўйнаши лозим. Марсьяль «Манчестер Юнайтед»да қолишни истамаяпти. Тез орада бу масалани клуб билан муҳокама қиламиз», - дейди франциялик 26 ёшли ҳужумчининг вакили Sky Sports’га.

Марсьял жорий мавсум АПЛда «МЮ» сафида бор йўғи икки ўйинда асосий таркибда тушган бўлса, яна беш ўйинда захирадан ўйинга қўшилган. ЕЧЛда эса 2 ўйин ўтказди.

Франциялик форвард 2015 йилдан буён «Манчестер Юнайтед»да тўп суриб, ҳозирда 2024 йилга қадар келишувга эга. 

Аввалроқ, Марсьялга «Барселона» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар