Европа Лигаси. 1/8 ва 1/16 финалга йўл олган барча жамоалар маълум бўлди
Жума, 10 Декабр
8105
Фото: Getty Images

Европв Лигасида гуруҳ босқичи якунланиб, кейинги босқичга йўл олган жамоалар аниқланди.

Е гуруҳида «Галатасарой» (12) «Лацио»га (9) ютқазмай, пешқадамликни сақлаб қолди. «Марсель» (7) «Локомотив»дан (2) устун келиб, 3-ўрин билан Конференциялар Лигасига йўл олди. 

F гуруҳида «Црвена Звезда» (11) ва «Брага» (10) юришини давом эттирадиган бўлди. «Мидтьюлланд» (9) ЕКЛга тушиб кетди.

G гуруҳида 1-ўринни ҳал қилиб улгурган «Байер» (13) атусайдер «Ференцварош»га (4) ютқазди. «Бетис» (10) Шотландияда «Селтик»ка (9) имкониятни бой берди.

Н гуруҳида пешқадам «Вест Ҳэм»ни (13) енгган «Динамо» Загребга (10) 2-ўрин насиб этди. «Рапид» (6) «Генк»дан (5) 3-ўринни тортиб олди.

Гуруҳида 1-ўринни олган 8 жамоа — «Лион», «Монако», «Спартак», «Айнтрахт», «Галатасарой», «Црвена Звезда»,  «Байер» ва «Вест Ҳэм» тўғридан тўғри 1/8 финалга йўлланма олди.

2-ўринни қўлга киритган 8 жамоа — «Рейнжерс», «Реал Сосьедад», «Наполи», «Олимпиакос», «Лацио»,  «Брага»,  «Бетис» ва «Динамо» Загреб 1/16 финалда баҳс юритишади. Уларга ЕЧЛда гуруҳларда 3-поғонадан ўрин олган 8 жамоа — «Лейпциг», «Порту», «Боруссия» Д, «Шериф», «Барселона», «Аталанта», «Севилья» ва «Зенит» қўшилади.

13 декабрь куни плей-оффга қуръа ташланади.

Европа Лигаси. 6-тур. 9 декабрь
Е гуруҳи
Лацио — Галатасарой 0:0

Марсель — Локомотив 1:0
Гол: Милик (35)

F гуруҳи
Брага — Црвена Звезда 1:1

Голлар: Галено (52, пенальти) — Катай (70, пенальти).

Лудогорец — Мидтьюлланд 0:0

G гуруҳи
Селтик — Бетис 3:2

Голлар: Уэльш (3), Ҳендерсон (72), Тернбулл (78, пенальти) — Бэйн (69, автогол), Иглесиас (75).

Ференцварош — Байер 1:0
Гол: Лайдуни (82).

Н гуруҳи
Вест Ҳэм — Динамо З 0:1

Гол: Оршич (4).

Генк — Рапид 0:1
Гол: Любичич (29).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар