ЕКЛ. Плей-оффда ўйнайдиган 23 жамоа аниқ, яна бир йўлланма эгаси «Тоттенҳэм» иштирокидаги ўйиндан сўнг маълум бўлади
Жума, 10 Декабр
3205
Фото: Getty Images

Европа Конференциялар Лигасида 6-тур баҳслари давом эттирилди.

Гуруҳларда 1-ўринни олган 8та, 2-ўринни эгаллаган 7та ва Европа Лигасида 3-ўринни қўлга киритиш орқали турнирга қўшиладиган 8та жамоа маълум бўлди. 

Фақатгина G гуруҳида 2-ўрин масаласи очиқ қолмоқда. Чунки «Тоттенҳэм» (7) — «Ренн» (11) ўйини Лондон клубида коронавирус авж олгани учун қолдирилди. «Витесс» (10) эса ғалабага эришиб, ҳозирча 2-ўринда. Аммо «шпорлар» «Ренн»ни минимал ҳисобда енгишса ҳам, қўшимча кўрсаткичлар эвазига 1/16 финалга йўлланма олади.

Гуруҳида 1-ўринни олган 8 жамоа — ЛАСК, «Гент», «Рома», АЗ, «Фейеноорд», «Копенҳаген»,  «Базель» ва «Ренн» тўғридан тўғри 1/8 финалга чиқди.

2-ўринни қўлга киритган 8 жамоа — «Маккаби» Тель-Авив, «Партизан», «Будьё-Глимт», «Раннерс», «Славия»,  ПАОК,  «Витесс»/«Тоттенҳэм» ва «Қорабоғ» 1/16 финалда баҳс юритишади. Уларга Европа Лигасида гуруҳларда 3-поғонадан ўрин олган 8 жамоа — «Спарта», ПСВ, «Лестер», «Фенербаҳче», «Марсель», «Мидтьюлланд», «Селтик» ва «Рапид» қўшилади.

ЕКЛ. 6-тур. 9 декабрь
Е гуруҳи
Фейеноорд — Маккаби Ҳайфа 2:1

Голлар: Дессерс (38), Нельсон (65) — Дэвид (90+1).

Унион  Берлин — Славия 1:1
Голлар: Крузе (64) — Шранц (50).

F гуруҳи
Копенҳаген — Слован 2:0

Голлар: Винд (30), Ҳойлунд (53).

ПАОК — Линкольн 2:0
Голлар: Живкович (17), Шваб (55).

G гуруҳи
Витесс — Мура 3:1

Голлар: Бёйтинк (4), Опенда (35), Ҳейсман (40) — Мароша (82).

Тоттенҳэм — Ренн (қолдирилди)

Н гуруҳи
Базель — Қорабоғ 3:0

Голлар: Артур (33, 74), Касами (62).

Омония — Қайрат 0:0

Теглар

Ўхшаш янгиликлар