«Тоттенҳэм» — «Ренн» ўйини инглиз клубида коронавирус авж олгани сабабли қолдирилди
Пайшанба, 09 Декабр
1583
Фото: Тоттенҳэм

Европа Конференциялар Лигаси 6-туридан ўрин олган «Тоттенҳэм» ва «Ренн» ўртасидаги баҳс номаълум муддатга қолдирилди. 

Ўйин 9 декабрь куни бўлиб ўтиш керак эди. Аммо Лондон клубида коронавирус авж олган: 8 футболчи ва 5 мураббий COVID'га чалинган. 

Аввалроқ «Тоттенҳэм» АПЛ 16-тури доирасидаги «Брайтон»га қарши ўйинни қолдиришни сўрагани маълум бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар