ОФК 2023 йилдан Ўзбекистон клубларига 2+2 шаклида ўрин ажратади
Пайшанба, 09 Декабр
7182
Фото: ОФК

ОФК 2023 йилдан Ўзбекистон чемпиоанати учун ажратилган квоталарни оширадиган бўлди. Бу ҳақда ЎФА хабар бермоқда.

«Осиё Футбол Конфедерацияси ташкилотга аъзо мамлакатлар ассоциацияларидан 2023 йилги мавсум давомида қитъанинг клублар миқёсидаги нуфузли мусобақаси — Осиё чемпионлар лигасида қатнашадиган клублар сонига аниқлик киритиб олди.

Унга кўра, Осиё чемпионлар лигасининг 2023 йилги мавсумида Ўзбекистон клубларига 2+2 квота ажратилади. Яъни, Ўзбекистон Суперлигаси чемпиони ва мамлакат кубоги ғолиби ОЧЛ баҳсларининг гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўл олади. Шунингдек, миллий чемпионатимизнинг 2 ва 3-ўрин соҳиблари ОЧЛдаги юришини саралаш босқичидан бошлайди», - дейилади ЎФА хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилги мавсум якунларига кўра Ўзбекистон чемпиони «Пахтакор» ОЧЛ гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олса, кубок соҳиби «Насаф» саралаш босқичида иштирок этади. Қарши клуби саралашдан ўта олса, Суперлигада 2-ўринни эгаллаган «Сўғдиёна» ҳам Осиё майдонларида тўп суриш имкониятига эга бўлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар