«Лестер»нинг 7 футболчиси коронавирус ёки касаллик туфайли «Наполи»га қарши ўйинга келмади
Пайшанба, 09 Декабр
1604
Фото: Getty Images

«Лестер»да Европа Лигаси сўнгги туридан ўрин олган «Наполи»га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишлар бор.

Инглизлар бош мураббийи Брендан Рожерс жамоанинг 7 футболчиси Неаполга келмаганини айтиб ўтган. Уларнинг айримлари коронавирусга чалинган, баъзиларида жароҳат бор.

Журналист Бен Диннернинг ёзишича, «Наполи» билан ўйинда қатнаша олмайдиганлар қаторида Келечи Иҳеаначо, Адемола Лукман ва Айозе Перес бор. 

Сўнгги тур олдидан гуруҳдаги барча жамоа – «Лестер» (8), «Спартак» (7), «Наполи» (7) ва «Легия»да (6) плей-оффга чиқиш имконияти бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар