Почеттино: «Месси ва Мбаппенинг яқинлиги уларни янада кучли қилади»
Чоршанба, 08 Декабр
1990
Фото: Getty Images

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино ЕЧЛ 6-туридан ўрин олган «Брюгге» (4:1) билан баҳсдан сўнг фикрларини билдирди.

«Мбаппе – қойилмақом футболчи. Буни бугун билаётганимиз йўқ. У ҳам, бутун жамоа ҳам яхши ўйнади. Гуруҳ босқичини яхши кайфиятда якунлаганимиздан хурсандмиз. 

Мессига вақт керак. Ўйиндан олдин унга қадам-бақадам бориш кераклигини айтгандик. Бутун жамоа олдинга силжиши керак. Лео ва Килиан  иккитадан гол уришганида хурсандман. Уларга гол ҳиссиётлари керак. 

Жамоада кўпчилик пенальти тепиши мумкин. Бу – ишонч ва масъулият масаласи. Месси ва Мбаппенинг яқинлиги уларни янада кучли қилади. Аммо буларнинг барчаси вақт талаб этади. Уруғлар экилган. Ниҳоллар вақт ўтиши билан гуллайди», – дея Почеттинонинг сўзларини келтиради RMC Sport.

Ўхшаш янгиликлар