Мбаппе: «Месси муҳим вазиятларда жамоага ёрдам беради»
Чоршанба, 08 Декабр
2709
Фото: Getty Images

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе EЧЛ 6-туридан ўрин олган «Брюгге»га (4:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ушбу ўйинда Мбаппе ва Месси дубл қайд этишди. 

«Эҳтиёткор эдик, чунки Чемпионлар Лигасида ҳамма ўйнашни хоҳлайди. Бу ерда эътиборсизлик мумкин эмас. Бир-биримизни яхши ҳис қилдик.

Бизга Месси керак. У доим Месси бўлиб қолади. Муҳим бўлганида, у жамоага фойда келтиради. У бундай ўйинларга ишонч билан ёндашиши керак. У ўзини ҳам, бизни ҳам қувватлантиради. Унинг дубль қилгани ажойиб. Бу биз учун ҳам, келажак учун ҳам яхши», – дея французнинг сўзларини келтиради RMC Sport.

Ўхшаш янгиликлар