Жасур Яхшибоев ЕЧЛ сўнгги турида «Шериф»га ёрдам бера олмайди
Сешанба, 07 Декабр
3721
Фото: Getty Images

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 6-тури доирасида «Шериф» клуби Украинада «Шахтёр» жамоасига қарши майдонга тушади.

УЕФА расмий сайти хабарига кўра, Донецк жамоасига қарши ўйин олдидан Молдова клуби сафида йўқотиш бор. Жумладан, Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Жасур Яхшибоев гуруҳ босқич сўнгги турида «Шериф»га ёрдам бера олмайди. Ҳужумчи жароҳатидан тикланишга улгурмаган.

Яхшибоев ЕЧЛ 2-тури доирасидаги «Реал»га қарши Мадриддаги баҳсда «Шериф» голларидан бирига муаллифлик қилиб, сафарда жамоасининг ғалабасини (2:1) таъминлаган эди.

Маълумот учун, Украинада ўтадиган ўйиндаги ҳар қандай натижага қарамай, «Шериф» очколари сонини 6тага етказиб 3-ўрин билан Европа лигаси плей-офф босқичига йўлланма олган. Клуб баҳорда еврокубокларда иштирок этади. Гуруҳдаги «Реал» ва «Интер» аллақачон ЕЧЛ нимчоракфинал босқичига йўлланма олган бўлса, «Шахтёр» гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар