Нагельсманн «Бавария» «Барса»га қарши энг кучли таркиб билан ўйнаши ва Хави нималарни ўзгартиргани ҳақида
Сешанба, 07 Декабр
9527
Фото: Getty Images

«Бавария» бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ЕЧЛ сўнгги тури доирасидаги «Барселона»га қарши ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

«Барселона»га қарши ўйинни 1-ўрин масаласини ҳал қилганимиздан кейин ўйнаётганимиз хурсанд қилади. Шунга қарамай, уларга қарши баҳс биз учун ҳам муҳимлик даражасини йўқотмайди.

Биз гуруҳдаги бошқа жамоаларга нисбатан ҳам адолатли муносабатда бўлишимиз керак. «Барса»га қарши имкон даражасидаги энг кучли таркиб билан ўйнаймиз.

Хави ҳали жамоа билан кўп ишлай олмаган бўлса-да, жамоа ўйинида ўзгариш сезилади. Хави қўл остида «Барса» аввалгидан юқорироқ ҳимояланмоқда. Уларнинг қарши прессинги анча фаоллашди. 

Жамоада жаҳон даражасидаги ўйинчилар талайгина. Ҳа, гуруҳдаги жадвал уларга босим юклаши аниқ, улар ғалаба учун бор кучларини сарфлашини кутяпман. Гап «Барса»ни турнирдан чиқариб юборишда эмас, биз шунчаки 3 очко олишни истаймиз. «Барса»ни ҳам соврин учун даъвогарлар қаторида биламан», - дея Нагельсманннинг сўзларини келтирган УЕФА расмий сайти.

Маълумот учун, «Бавария» - «Барселона» учрашуви 8 декабрь оқшомида Мюнхенда томошабинларсиз ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар