«Барселона» январда «МЮ» ҳужумчисини сотиб олмоқчи
Сешанба, 07 Декабр
10258
Фото: Getty Images

Эдинсон Кавани қишки трансфер ойнасида «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиши мумкин.

Diario Sport хабарига кўра, «Барселона» клуби уругвайлик 34 ёшли форвардни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Каталония клуби Каванини ёзда эркин агент сифатида таклиф этмоқчи эди, аммо Хави таркибда ҳужумчига эҳтиёж юқорилигини билдириб, клуб раҳбариятидан Эдинсонни январдаёқ сотиб олишни сўраган. Лапорта ушбу трансфер катта маблағ талаб қилмаса, ўтишни амалга ошириш ниятида.

Уругвайлик ҳужумчи ҳам «МЮ»да Криштиану Роналду асосий таркибда тўп суришини тушуниб, Ла Лигага кўчиб ўтишга қарши эмас.

Маълумот учун, Каванининг «Юнайтед» билан амалдаги келишуви 2022 йилга қадар имзоланган. Ҳужумчи 2020 йилда клубга эркин агент сифатида қўшилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар