Бензема «Интер» ва «Атлетико»га қарши ўйинда «Реал»га ёрдам бера олмайди
Душанба, 06 Декабр
2806
Фото: Getty Images

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема Ла Лига 16-тури доирасидаги «Реал Сосьедад»га қарши ўйинда (2:0) жароҳат олиб, майдонни тарк этганди.

33 ёшли ҳужумчи душанба куни тиббий текширувдан ўтди. Қайд этилишича, Бенземанинг сон мушакларидан олган жароҳати тахмин қилинганидек жиддий эмас. Карим бир ҳафтадан сўнг сафга қайта олиши мумкин.

Marca хабарига кўра, Бензема 7 декабрь, сешанба оқшомида «Интер»га қарши ЕЧЛ ўйини ҳамда 12 декабрь куни Ла Лига доирасидаги «Атлетико»га қарши баҳсни ўтказиб юборади.

Маълумот учун, Карим Примера жорий мавсумида 15 ўйинда 12та гол ва 7та узатмага муаллифлик қилган. «Реал» 16-турдан кейин турнир жадвалида 39 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар