Тухель: «Жуда кўп индивидуал хатоларга йўл қўйдик»
Якшанба, 05 Декабр
1781

«Челси» бош мураббийи Томас Тухель АПЛ 15-туридан ўрин олган «Вест Ҳэм» (2:3) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Менимча, ёмон ўйин ўтказмадик. Бу ерда ўйнаш қийин. Жуда кўп индивидуал хатоларга йўл қўйдик. «Уотфорд» ва «МЮ» билан баҳсларда ҳам шундай бўлганди. 

Ҳамма яхшиланиши керак. Ортга қайтиш яхши фикр эмас. Мағлубиятдан кейин бизга қўйиладиган талаблар камаймайди. Аниқроқ ва барқарорроқ ўйнашимиз керак. 

Менди қийин даврни бошдан кечирмоқда. Ҳа, биринчи голда нотўғри қарор қабул қилди, аммо у боши берк кўчага тушиб қолди. Ҳеч кимни айбламоқчи эмасмиз, лекин тан олишимиз керакки, ҳозирда жиддий хатоларга йўл қўйяпмиз», — дея Тухелнинг сўзларини келтиради Football London.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар