Ҳоланд 2021 йилдаги голлари сони бўйича Роналду ва Мбаппега етиб олди
Якшанба, 05 Декабр
3595
Фото: Getty images

«Боруссия» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Бундеслига тур доирасида «Бавария»га қарши ўйинда (2:3) дортмундликларнинг голларидан бирига муаллифлик қилиб, статистикасини яхшилади.

Мюнхен клуби дарвозасига йўлланган ушбу гол норвегиялик форварднинг 2021 йилда киритган 45-голига айланди. Ҳоланд бу борада «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду ва «ПСЖ» форварди Килиан Мбаппега етиб олди. Португалиялик ва франциялик форвард ҳисобида ҳам 45тадан гол бор.

Шунингдек, «Реал» форварди Карим Бензема ҳисобида 44та, «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн ва «ПСЖ» форварди Лионель Мессида бир хил – 41тадан гол мавжуд.

Маълумот учун, «Боруссия» - «Бавария» (2:3) ўйинида дубль қайд этган Роберт Левандовски тўпурарлар рўйхатида 66та гол билан яққол пешқадамлик қилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар