Моуриньо журналистга: «Сизнинг ишингиз бизникидан осонроқ, шунинг учун биз кўпроқ маош оламиз»
Якшанба, 05 Декабр
10076

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо А Серия 16-туридан ўрин олган «Интер» (0:3) билан баҳсдан кейин ўз фикрларини билдирди. 

Португалиялик мутахассис журналист саволини кутмай, уларга мурожаат қилди:

«Сизнинг ишингиз бизникидан анча осон, шунинг учун ҳам биз кўпроқ маош оламиз». 

Сўнг португалиялик мутахассис қисқа монолог билан матбуот анжуманини тарк этди:

«Интер» биздан анча кучли. Ўтган йили улар биздан 29 очко кўп жамғаришган. 

Коронавирус ва дисквалификациялар туфайли аҳволимиз ёмон эди. Ҳужумдаги салоҳиятимизни ҳисобга олсак, мавжуд 2-3та имкониятдан фойдаланишимиз керак эди. Аммо гол ура олмадик. 

Ҳакам ўйинни яхши бошқарди. Кристантега сариқ карточка берилиши мумкин эди. Бизда А Сериядаги энг интизомсиз жамоа бор. 

«Интер»ни табриклайман ва уларга сешанба кунги ўйинда (ЕЧЛда «Реал»га қарши) омад тилайман», — дея Моуриньонинг сўзларини келтиради DAZN.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар