Левандовски «Олтин тўп» сўровномасида Европада Мессини ортда қолдирган
Якшанба, 05 Декабр
7269

France Football нашри томонидан аниқланадиган «Олтин тўп» совринининг бу йилги сўровномаси бўйича баъзи маълумотлар маълум қилинди. 

Bild нашри хабарига кўра, «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Европадаги журналистлар овозлари сони бўйича Лионель Мессини ортда қолдирган – 209 очко. 2-ўринда эса 166 очко билан «Челси» яримҳимоячиси Жоржиньо қайд этилган. Европалик журналистлар овозларига кўра, «ПСЖ» форварди Месси 161 очко билан 3-ўринни олган. Шунингдек, Африка қитъасидаги журналистлар ҳам польшалик ҳужумчига кўпроқ овоз берган. 

Аммо Жанубий Америка, Осиё, Океания ва Шимолий Америка қитъаси мамлакатлари номидан иштирок этган журналистлар аргентиналик ҳужумчини 1-ўринга кўпроқ лойиқ деб топишган. Бу эса якунда Мессига 7-«Олтин тўп»ни келтирди.

Маълумот учун, Месси 2021 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган бўлса, кучли бешликдан «Бавария»нинг польшалик форварди Роберт Левандовски (2), «Челси»нинг италиялик яримҳимоячиси Жоржиньо (3), «Реал»нинг франциялик ҳужумчиси Карим Бензема (4), «Челси»нинг франциялик яримҳимоячиси Нголо Канте (5) ўрин олганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар