«Лейпциг» бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Якшанба, 05 Декабр
3063

Германия Бундеслигаси 14-туридан кейин чемпионатда навбатдаги истеъфо кузатилди.

«Лейпциг» «Унион Берлин»га қарши учрашувда мавсумдаги 6-мағлубиятни (1:2) қабул қилиб олгач, клуб раҳбарияти жамоа бош мураббийи Жесси Маршни истеъфога чиқариш ҳақида қарор чиқарди. Клуб расмий сайти хабарига кўра, томонлар келишувни ўзаро бекор қилган.

Эслатиб ўтамиз, жамоанинг собиқ мураббийи Юлиан Нагельсманн ўтган мавсум якунида «Бавария»га ўтгач, Марш мавсум олдидан Австриянинг «Ред Булл Зальцбург» клубидан «Лейпциг»га ўтганди. АҚШлик 48 ёшли мураббий клубда қарийб 4 ой фаолият юритди.

Маълумот учун, «Лейпциг» Бундеслига 14-туридан кейин 18 очко билан турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар