Анчелотти «Сосьедад» устидан қозонилган ғалаба, Бенземанинг жароҳати ва дерби ҳақида гапирди
Якшанба, 05 Декабр
3763

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 16-туридан ўрин олган «Реал Сосьедад»га (2:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Менга жамоанинг ҳимояланиши ёқди. Ҳужум чизиғининг маҳоратига ҳеч қачон шубҳа қилмаганман, аммо бугун жуда яхши ўйнадик. 

Пешқадамлик? Рақамлар яхши ишлаётганимизни кўрсатмоқда. Ўз уйида катта қийинчилик туғдирадиган жамоага қарши ажойиб ўйин ўтказдик. Аммо чемпионлик яқин деб ўйламайман. Яхши натижага эришдик, аммо пойга давом этмоқда. Рақиблар кучли, ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш қийин.

Бензема? Унда бироз муаммо бор. У сешанба куни («Интер») ўйнайди, деб ўйламайман, аммо якшанба куни («Атлетико») майдонга тушиши мумкин.

Дерби? Бу — ўзига хос ўйин, фаворит йўқ. Нима бўлишини кўрамиз. Икки маҳоратли жамоа тўқнашади», — дея Анчелоттининг сўзларини келтиради Marca.

«Реал» Ла Лигада 39 очко билан пешқадамлик қилмоқда ва энг яқин таъқибчиси «Севилья»ни 8, «Атлетико»ни 10, «Барса»ни 16 очкога ортда қолдирмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар