А Серия. «Фиорентина» сафарда ғалаба қозониб, «Рома»дан ўзиб кетди 
Якшанба, 05 Декабр
3546

Италия А Серияси 16-тури доирасидаги «Болонья» - «Фиорентина» учрашуви якунига етди.

5та гол киритилган баҳсда Флоренция клуби Болоньядан ғалаба билан қайтди. Шу куни меҳмонлар голеадори Влаҳовичнинг ғалаба голи «Фиорентина»га муҳим 3 очкони келтирди. 

Ушбу гол Влаҳовичнинг А Сериядаги сўнгги бир йилда киритган 30-голи бўлди. Жорий мавсумда эса сербиялик ҳужумчининг голлари сони 13тага етиб, Душан А Серияда тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда.

Шу тариқа, «Фиорентина» очколари сонини 27тага етказиб, турнир жадвалида «Рома»дан ўзиб, 5-ўринга кўтарилди. «Болонья» эса 24 очко билан 8-ўринда қолди. 

А Серия. 16-тур
Болонья – Фиорентина 2:3

Голлар: 0:1 – 33 Мале, 1:1 – 42 Барроу, 1:2 – 51 Бираги, 1:3 – 67, пенальти Влахович, 2:3 – 83 Хики.
Болонья – Скорупски, де Сильвестри (Ольсен, 61), Медель (Бонифаци, 72), Сумаоро, Теате, Дейкс (Хики, 62), Сориано, Сванберг, Домингес (Виньято, 78), Сансоне (Орсолини, 62), Барроу.
Фиорентина – Терраччано, Одриосола, Мартинес, Миленкович, Бираги (Терзич, 84), Бонавентура, Торрейра (Сапонара, 85), Мале (Данкан, 79), Влаҳович, Гонсалес (Кальехон, 78), Соттиль (Амрабат, 84).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар