Роналду: «Тарихда 800та гол урган илк футболчи бўлганимдан хурсандман»
Шанба, 04 Декабр
3730
Фото: Twitter

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду клубдаги фаолияти давомида 800 ва 801-голларини урганидан сўнг бунга изоҳ берди.

«Расмий ўйинларда клублар миқёсида 800дан ортиқ гол урган биринчи футболчи бўлганимдан хурсандман. Қандай ажойиб ва унутилмас йўлни босиб ўтдим...

Шу пайтга қадар ёнимда бўлган барча мухлисларимга раҳмат айтаман. Ажойиб сонлар: 801! Шунча гол урдим, буёғига ҳам тўхтамайман. Серия давом этади», – дея Роналду ўз «Twitter» саҳифасида пост қолдирган.

Маълумот учун, Роналду ушбу юбилей голларини «Арсенал»га қарши ўйинда киритди. Ўйин «қизил иблислар»нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар