«Рома» «Бавария» футболчисига қизиқиш билдирмоқда
Шанба, 04 Декабр
566
фото: Twitter

«Рома» клуби Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси яримҳимоячиси Марк Рокага қизиқиш билдирмоқда.

«Corielle dello Sport» нашрининг ёзишича, итальян клуби «Бавария» сафидаги ўйин амалиёти камлигидан норози бўлаётган испанияликни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Рока учун «бўрилар» «немис машинаси»га 5 миллион евро таклиф қилмоқчи. Мюнхенликлар эса испаниялик футболчи трансферидан камида 10-15 миллион ишлаб олишни мақсад қилган. Айни дамда испаннинг «Transfermarkt» порталидаги трансфер нархи 9 миллион еврони ташкил этмоқда.

Маълумот учун, Рока бу мавсум «Бавария» сафида битта ўйинда майдонга тушди. У ЕЧЛ 5-туридан ўрин олган «Динамо Киев»га қарши баҳснинг иккинчи бўлимида майдонга тушиб, 23 дақиқа давомида ҳаракат қилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Рока «Бавария»га «Эспаньол» сафидан эркин агент сифатида келиб қўшилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар