Почеттино Месси ҳақида: «Голлар — вақт масаласи»
Шанба, 04 Декабр
2693
Фото: Getty Images

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино Лига 1 17-туридан ўрин олган «Ланс» билан ўйин олдидан ҳужумчи Лионель Месси кам гол ураётгани ҳақида гапирди. 

«Лео — доим гол урадиган футболчи. Бу — вақт ва самарадорлик масаласи. 

Унда ҳар бир ўйинда етарлича имкониятлар мавжуд. Тўп эртами-кечми дарвозага киришни бошлайди. 

Лионель бизга кўп ёрдам беради. Ҳозир ҳам буни амалга оширмоқда», — дея аргентиналик мутахассиснинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Маълумот учун, Месси бу мавсумда Лига 1да 8та ўйин ўтказиб, 1та гол урди ва 3та голга ассистентлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар