«Пахтакор» ва «Насаф» Самарқандда машғулот ўтказди. Жамоаларда тенг кучли йўқотиш бор
Шанба, 04 Декабр
2335
Фото: Tribuna.uz

4 декабр куни соат 16:00 да Самарқандда Ўзбекистон Кубоги финали доирасидаги «Пахтакор» – «Насаф» учрашуви бошланади. 3 декабр куни жамоалар Самарқанддаги «Динамо» стадионида расмий машғулот ўтказди. Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ учун очиқ бўлди.

Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz

Финалчилар машғулотнинг суратга олиш мумкин бўлган вақтида доимгидек енгил чигалёзди машқларини ўтказишди. Аммо шу қисқа вақтда ҳам финал олдидан «Пахтакор» ва «Насаф» қандай чоғланаётганини чамалаш мумкин бўлди. Масалан, «Пахтакор» футболчилари ҳаддан ташқари хотиржам кўринишди. Буни ҳар ким ҳар қанақасига талқин қилиши мумкин. Ахир мавсумда кубокни ютишдан бошқа ҳамма вазифасини бажарган жамоа футболчилари бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас.

«Насаф» машғулоти эса Рўзиқул Бердиевнинг нутқи билан бошланди. Мураббий ўз одатига кўра футболчиларни йиғиб, уларга бир неча дақиқа гапирди. Футболчилар машғулотни бошлагач, Бердиев «Динамо» стадиони ҳолати, майсасини обдон кўздан кечирди. Дарвоқе, финалга стадионни тайёрлаш учун айнан «Насаф» стадионидан техника ва ходимлар олиб келинди. Улар кубок финали учун майдонда якуний пардозлаш ишларини олиб боришмоқда.

Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz

Машғулот жараёнида ва матбуот анжуманида «Насаф» футболчиларида ўзгача жанговарлик сезилди. Айниқса доим ҳам гапиравермайдиган, ОАВда камдан-кам интервьюси чиққан Ойбек Бозороз матбуот анжуманида анча очилиб қатнашди: у «Насаф» ўйинни ютиши кераклиги ҳақида ишонч билан гапирди. Жамоа етакчисининг бундай ишончи бошқа футболчиларига ҳам ишонч бағишлаган бўлса керак.

Финал машғулотида ҳар икки жамоа сафида сербиялик легионерлар Марко Станоевич ҳамда Драган Черан йўқлиги сезилди. Бу футболчилар нафақат ўйинларда, балки машғулотларда ҳам ажралиб туради. Икки дўстнинг бирдагина финал олдидан қизил карточка олиши ҳақида «Насаф» устози Рўзиқул Бердиев ҳазил ҳам қилди: «Марко яқинда Чераннинг уйига бориб келганди, келишиб олишдими дейман, иккаласи ҳам қизил олди. Албатта, бу ҳазил. Икки футболчи ўз жамоаси учун тенг кучга эга бўлган етакчилар», деди Бердиев.

Tribuna.uz мухбири «Динамо»даги машғулотни стадиондан кузатди. Қуйида «Пахтакор» ҳамда «Динамо» жамоалари иштирокидаги машғулотдан тайёрланган репортажни томоша қилишингиз мумкин.

Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz

 

Ўткир Жалолхонов тайёрлади.

Ўхшаш янгиликлар