«Милан» ҳимоячиси Симон Кьер жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди.
Даниялик 32 ёшли футболчи олдинги хочсимон боғлами ва чап тиззасидан олган жароҳати сабаб операция қилинади.
Тикланиш даври 6 ойга, яъни мавсум сўнгигача чўзилиши айтилмоқда.
Кьер А Сериянинг 15-туридан ўрин олган «Женоа» (3:0) билан баҳснинг 5-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этганди.