Гвардиола: «150та ғалаба? Мен бу рекордда асосий қаҳрамон эмасман»
Шанба, 04 Декабр
1282
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛда 150та ғалабага эришиш учун энг кам ўйин (203та) сарфлаган мураббий сифатида рекорд ўрнатди. АПЛ 15-туридан ўрин олган «Уотфорд»га қарши ўйин олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида испаниялик мутахассис ушбу натижа ҳақида гапириб ўтди. 

«Табрик учун раҳмат. Мен клубнинг бир қисмиман. Ушбу рекорднинг энг муҳим қисми бўлмасам-да, мени жуда кўпчилик табрикламоқда. Сабаби, медиада кўп кўриниш бераман. Лекин бу қадар катта мақтовларга лойиқ иш қилганим йўқ. 

150та учрашувда ғолиб бўлиш фаолиятимдаги асосий мақсадлардан бири эмасди. 150та ғалабанинг бирортасида гол урмадим ёки пенальти ишламадим. Ушбу ютуқнинг бир қисмиман. Ундан кўп ҳам, кам ҳам эмас» - деди Гвардиола. 

Эслатиб ўтамиз, бунгача рекорд 230та ўйинда 150 ғалабалик довонни забт этган Жозе Моуриньога тегишли эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар