«Эвертон» Сардор Озмун учун курашда етакчига айланиб олмоқда
Шанба, 04 Декабр
1234
Фото: Eurosport

«Зенит» ҳужумчиси Сардор Озмун Европанинг бир қатор грандлари назарида бўлиб турибди. 

Ушбу мавсум якунида петербургликлар билан шартномаси тугайдиган футболчи атрофидаги вазиятни инглиз клублари жиддий кузатмоқда. «Тоттенҳэм», «Арсенал», «Вест Ҳэм» ва «Эвертон» эронлик футболчини ўз таркибида кўрмоқчи. 

Айниқса «Эвертон» ушбу курашда етакчига айланиши кутилмоқда. Клуб эгаси эронлик Фарҳод Мошири 26 ёшли ҳужумчининг мухлиси ҳисобланади. Ва айнан у футболчини «Гудисон Парк»да кўрмоқчи. 

Маълумот ўрнида, Сардор РПЛ доирасида ўтказилган 15та учрашувда 7та гол ва битта ассист муаллифига айланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар