Ди Мария Месси ҳақида: «7та «Олтин тўп» бу — ақлбовар қилмас кўрсаткич»
Шанба, 04 Декабр
815
Фото: Getty Images

«ПСЖ» яримҳимоячиси Анхель Ди Мария жамоадоши Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.

«Мен «Барселона»га ўтишга жуда яқин келган эдим. Агар у ерга кетганимда ҳам, фақат Месси билангина ўйнаш учун борган бўлардим. У Парижга келганида мен жуда хурсанд бўлгандим. Сабаби, у билан ўйнаш менинг орзум, бу ўзгача ҳис.

Бу йигит росмана ўзга сайёралик. Еттита «Олтин тўп» бу – ақлбовар қилмас кўрсаткич. Бу унинг ярим карьерасигина, холос. Барча «Олтин тўп»лар дунёнинг энг яхши ва энг кучли футболчиларига берилган. Месси ҳам уни шу тарзда қўлга киритди, у дунёнинг энг зўр футболчиси», – дея Ди Мариянинг сўзларини келтиради «TNT Sports».

Маълумот учун, Месси бу мавсумда «ПСЖ» сафида Франция чемпионати доирасида 8та учрашув ўтказиб, битта гол ва 3та голли узатма амалга оширишга муваффақ бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар