Дембеле фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин
Шанба, 04 Декабр
3515
Фото: Barca Blaugranes

«Барселона» футболчиси Усмон Дембеле «Тоттенҳэм» клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолган. Бу ҳақида Каталониянинг «Mundo Deportivo» нашри хабар бермоқда. 

«Шпорлар»да янги иш бошлаган директор Фабио Паратичи «Ювентус»да ишлаган пайтиданоқ, француз вингерини ўз жамоаси таркибида кўришни хоҳлаган. Ҳозирда у Антонио Контега титуллар учун курашадиган кучли футболчиларни олиб бермоқчи. 

Ўз навбатида, «кўк-анорранглилар»нинг янги бош мураббийи Хави Жоан Лапортадан Усмон билан янги шартнома имзолашни сўраган. Аммо манбага маълум бўлишича, футболчининг агенти 1 январ санасигача сукут сақламоқчи. 2022 йил ёзида шартномаси якунланадиган Дембеле янги йилнинг илк кунидан исталган клуб билан эркин музокара ўтказиши мумкин. 

Маълумот учун, франциялик вингер жорий мавсум Ла Лигада битта ва ЕЧЛда 2та учрашувда майдонга тушди, холос.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар