Ҳожимат Эркинов: «Менга қолса Россияда ўйнаган бўлардим»
Жума, 03 Декабр
4850
Фото: Tribuna.uz

Ўзбекистон кубоги финали доирасидаги «Пахтакор» – «Насаф» ўйини олдидан тошкентликлар футболчиси Ҳожимат Эркинов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берган Эркинов келгусида фаолиятини Россия чемпионатида давом эттиришга қарши эмаслигини айтди.

«Ҳаммамиз хурсандмиз финалга етиб келганимиздан, чунки бу ергача келиш осон бўлмади. Биз ўйинга тайёрмиз.
Менга қандай клублардан таклиф бўлаётганини агентим ва клуб билади. Ҳозирча менга ҳеч нарса дейишгани йўқ. Бу борада кубок финалидан кейин гаплашамиз, ҳозир бутун эътибори эртанги ўйинга қаратилган. Ўзимга қолса, Россияда ўйнаган бўлардим», деб Эркиновнинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар