Ойбек Бозоров: «Бу мавсум яхши ўйнамаяпман? Сизга шунақа туюлгандир, менга ўйиним ёқди»
Жума, 03 Декабр
2475
Фото: Tribuna.uz

«Насаф» яримҳимоячиси Ойбек Бозоров Ўзбекистон Кубоги финалидан ўрин олган «Пахтакор»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. Футболчи ўтган мавсумга қараганда ёмонроқ ўйнаётгани ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.

«Кубок финали олдидан яхши ҳолатдамиз. Ўйингача бироз тўхталиш бўлиб, дам олганимиз ҳам яхши бўлди. Анчадан буён пауза бўлмаётганди. Финал олдидан бизда мотивация юқорироқ деб ўйлайман, чунки «Пахтакор» ҳамма нарсани ютиб бўлди, биз ҳали ҳеч нарса ютмадик.

Ўтган мавсумдагига қараганда ёмонроқ ўйнадим? Сизга шунақа туюлгандир, менга ўйиним ёқди. Балки голлар, голли узатмалар кам бўлгани учун кўпчилик ўйинимда пасайиш бўлди деб ўйлаётгандир. Аммо ўйин борасида ўзимдан қониқяпман», деб Бозоровнинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар