«Бу борада орамизда гап ҳам бўлгани йўқ». Фернандеш пенальтини нега Роналдуга берганини тушунтирди
Жума, 03 Декабр
11494
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруну Фернандеш АПЛ 14-тури доирасидаги «Арсенал»га қарши ўйинда (3:2) 11 метрлик нуқтадан зарба бериш имкониятини Роналдуга қолдиргани ҳақида гапирди.

«Роналду ақл бовар қилмас ўйинчи. Унинг йилдан-йилга ажойиб натижалар қайд этаётгани барчага маълум. У ҳар қандай ҳолатда ҳам энг яхши ўйинчи бўлиб қолмоқда ва ўз ишини аъло даражада бажараяпти. У ўзига қандай мотивация беришни билади.

Пенальти тепишни Криштиануга нега топширдим? Унинг навбати келганди. Бу борада орамизда гап ҳам бўлгани йўқ. Мен сўнгги пенальтимдан фойдалана олмагандим, шу боис унга ишондим. Роналдуга ўзимга ишонгандек ишонаман. Ўйин қайдномасида гол кимнинг номига ёзилиши муҳим эмас, муҳими ғалаба», - дейди португалиялик футболчи BBC билан суҳбатда.

Маълумот учун, Роналду «Арсенал» билан баҳсда дубль қайд этиб, «МЮ» сафида АПЛдаги 6-голини киритди. Бу баҳсдаги голлар Криштианунинг фаолиятидаги 800 ва 801-голларига айланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар