Сержи Роберто 4 ойни ўтказиб юборади
Пайшанба, 02 Декабр
2903
Фото: Getty Images

«Барселона» ҳимоячиси Сержи Роберто яқин кунларда операция қилинади.

Клуб расмий сайтининг ёзишича, 29 ёшли футболчига ўнг сон мушаклари шикастланиши ташхиси қўйилган ва у Финляндияда жарроҳлик амалиётини ўтказади. 

Mundo Deportivo'нинг хабар беришича, ҳимоячи 4 ой майдонга туша олмайди. 

Маълумот учун, Роберто бу мавсумда Ла Лигада 9та ўйин ўтказиб, 2та гол урди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар