Пиоли: «Фақат Златан мени янги шартнома билан табриклади» 
Пайшанба, 02 Декабр
2284
Фото: Getty Images

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли А Серия 15-туридан ўрин олган «Женоa»га (3:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Янги шартнома имзолаганимдан сўнг менга хабар юборган ягона одам – Златан. У шундай ёзди: «Табриклайман, жаноб. Энди менинг ишимни ҳал қилинг!». Мана сизга Златан.

Бу мавсумда қанчалик узоққа боришимизни билмайман. Бутун ўйин давомида интенсивлик ва қатъият билан ҳаракат қилдик. Минимум билан қанотланадиган жамоа эмасмиз. Бор кучимизни сарфламасак, рақибдан ўта олмаймиз», – дея Пиолининг сўзларини келтиради Sky Sport Italia.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар