Кавани «Барселона»га ўтмоқчи
Пайшанба, 02 Декабр
6215
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Эдинсон Кавани ёзда жамоасини тарк этишни истамоқда.

Marca хабарига кўра, уругвайлик форвард жорий мавсум якунига қадар Манчестерда тўп суриб, ёзда эркин агент сифатида фаолиятни Испанияда давом эттиришни истамоқда. Кавани унга қизиқиш билдираётган «Барселона» сафига ўтмоқчи.

Қайд этилишича, 34 ёшли ҳужумчи ҳали яна 2-3 йил юқори савияда ўйнай олишига ишончи комил.

Маълумот учун, Кавани АПЛ жорий мавсумида 5 ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар