Гвардиола: «Яхши ўйнадик. Жеррард – аллақачон ажойиб мураббий»
Пайшанба, 02 Декабр
2589
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 14-туридан ўрин олган «Астон Вилла»га (2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Рақиб қанчалик яхши эканлигини инобатга олсак, ажойиб ўйнадик. Жеррард – аллақачон ажойиб мураббий. Улар майдонда нима қилиш кераклигини жуда яхши билишади ва буни тўғри амалга оширишади. 90 дақиқани бехато ўтказдик ва «Вилла»дек маҳоратли жамоага кўп имкониятлар яратишга имкон бермадик. 

Жароҳатланганларга айтаман: «Ғалаба қозонишга эмас, академия ўйинчиларига ёрдам берасиз». Де Брюйне ва Фоден бўлмаганида, қарши ҳужумларни амалга ошириш қийин. Аммо Бернардунинг голи ажойиб чиқди», – дея Гвардиоланининг сўзларини келтиради ВВС.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар