«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоа яримҳимоячиси Бернарду Силва ҳақида фикрларини билдирди.
АПЛ сўнгги тури доирасидаги «Астон Вилла»га қарши ўйинда (2:1) айнан Бернардунинг голи «Сити»га навбатдаги уч очкони келтирди. Клуб 14-турдан кейин 32 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди.
«Бернарду Силва икки-уч мавсум аввал Англия Премьер-лигасининг энг яхши ўйинчиси эди. Айни дамда ҳам у АПЛнинг энг яхши ўйинчиси.
Уч йил аввалги, биз 98 очко жамғарган мавсумдаги Бернардунинг ўйинларини томоша қилинг, у ҳозир қандай ўйинчи эканлигини кўрасиз.
Бернарду ўзига хос қобилиятга эга ўйинчи. У майдонда ўзи истаган ҳамма ишни қила олади», - дейди Гвардиола.
Маълумот учун, португалиялик яримҳимоячи АПЛ жорий мавсумида 13 ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва битта ассистга муаллифлик қилган.