«Рома»да коронавирус юқтирганлар сони уч нафарга етди
Чоршанба, 01 Декабр
6533
Фото: Getty Images

«Рома» клубида коронавирус юқиши бўйича вазият авж олмоқда, дея ёзади Football Italia нашри.

Сешанба куни Рим клубининг яна бир аъзоси Феликс Афена-Гьянда ҳам коронавирус инфекцияси аниқланди. 18 ёшли ганалик ҳужумчи ўзини яккалаш тартибига ўтказилди. У яқин ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмайди. 

Бу Рим клубидаги сўнгги ҳафтада кузатилган учинчи ҳолатдир. Бунгача жамоа ўйинчилари Бриан Кристанте ва Гонсало Вильяр ҳам коронавирус юқтириб, сафдан чиққан эди.

Қайд этиш жоиз, А Серияда коронавирус бўйича вазият авж олмоқда. Сешанба куни «Наполи»нинг икки нафар футболчиси Маттео Политано ва Диего Демменинг ҳам топширган тести мусбат натижа берганди.

Маълумот учун, Жозе Моуриньо мураббийлигидаги «Рома» клуби бугун, 1 декабрь куни А Серия 15-тури доирасида сафарда «Болонья»га қарши саф тортади. Учрашув соат 22:30да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Феликс Афена-Гьян «Женоа»га қарши баҳсда Элдор Шомуродов ўрнига майдонга тушиб, дебют ўйинида дублга эришганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар