Гвардиола: «Месси «Олтин тўп»ни ноҳақ қўлга киритди, деб ҳеч қачон айта олмайсиз»
Чоршанба, 01 Декабр
7202
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «ПСЖ» клуби ва Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси «Олтин тўп»ни қўлга киритганига муносабат билдирди.

«Мендан натижалар ҳақида сўраманг. Бу – кўриниб турган нарса. Месси «Олтин тўп»ни ноҳақ қўлга киритди, деб ҳеч қачон айта олмайсиз. Бу – шоу, яхши бизнес, футболни янада кўнгилочар қилиш. 

Лео бунга лойиқми ёки йўқми, мен бу ҳақда гапирадиган одам эмасман. Левандовскининг сўнгги икки мавсумдаги ўйини, савияси ва голлари сонини ҳисобга олсак, уни ҳам мукофотлаш адолатдан бўларди», – дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради City Xtra.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар