Гвардиола: «Фавқулодда ҳолат. Бизда атиги 14-15 ўйинчи бор ва олдинда жуда қийин ой кутиб турибди»
Чоршанба, 01 Декабр
3540
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 14-тури доирасидаги «Астон Вилла» билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

«Бизда фавқулодда вазият. Ўйинчилар сони жуда кам. Футболчиларда жароҳат ёки дисквалификация бўлса, ҳеч қачон шикоят қилмайман. Чунки жамоага ишонаман, захирадагилар асосий таркиб аъзолари ўрнини эгаллаши мумкин.

Аммо олдинда йилнинг энг қийин ойи – декабрь. Бизда эса жиддий муаммолар бор. Бор-йўғи 14-15 нафар ўйинчига эгамиз ва уларнинг кўпчилиги шу вақтгача жуда кўп баҳс ўтказган. 

Кевин де Брюйне машғулотларга қайтди, лекин тўлиқ тикланиши учун вақт керак. Коронавирусга чалинган барча футболчилар чарчашгани ва тикланишга вақт кераклигини айтишади. Кевин энг яхши хислатларини кўрсатиш учун формада бўлиши керак», – дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради ВВС. 

«Астон Вилла» — «Манчестер Сити» ўйини бугун, 1 декабрь куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 01:15да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар