Грилиш 2020 йилда «МЮ»га ўтишга яқин бўлганини айтди
Чоршанба, 01 Декабр
2557
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Жек Грилиш 2020 йилда «Манчестер Юнайтед»га ўтишга яқин бўлганини тан олди.

«2020 йилги мавсум олдидан чинданам клубдан кетишга яқин эдим, аммо охир-оқибат ҳеч нарса рўй бермади. Мавсум олди «МЮ»га қарши майдонга тушгандим ва кубок доирасида «Бертон»га қарши «Астон Вилла» сафида майдонга тушмаслигим айтилганди. Аммо «МЮ»га қарши ўйиндан кейин «Астон Вилла» клуби директори Кристиан Перслоу ва ўз агентимга «Агар клубдан кетмаётган бўлсам, янги шартнома тузишга тайёрман», дедим.

Бир неча кундан кейин клуб офисига бориб янги шартнома имзоладим ва ўша куни кубок доирасида майдонга тушдим. Келишувда товон пулини белгиладик ва қайсидир жамоа шу маблағни тўласа, бошқа жамоага ўтардим. Якунда «Сити»га ўтдим ва «Вилла» 100 миллион фунтга эга бўлди», - дея Грилишнинг сўзларини келтирган The Telegraph.

Эслатиб ўтамиз, ёзда «Манчестер Сити» англиялик яримҳимоячи учун Бирмингем клубига 100 миллион фунт тўлаб, трансферни амалга оширган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар