Де Брюйне, Фернандеш, Мюллер – энг яхши ҳужумкор хавбеклар. ESPN йилнинг энг яхши яримҳимоячилари ўнлигини тузди
Чоршанба, 01 Декабр
2454
Фото: Getty Images

ESPN ўз талқинига кўра, амплуаси бўйича йилнинг энг яхши ўйинчиларини эълон қилишда давом этмоқда.

Йирик медиа-холдингнинг бу сафарги сўровномасида собиқ ўйинчилар ва журналистлардан иборат 77 нафар эксперт қатнашиб, 300 нафар номзод орасидан йилнинг энг яхшилари аниқланди.

Унга кўра, энг яхши яримҳимоячи деб «Манчестер Сити» ва Бельгия миллий жамоаси аъзоси Кевин де Брюйне топилган. Учликдан «Манчестер Юнайтед»нинг португалиялик футболчиси Бруну Фернандеш ҳамда «Бавария»нинг германиялик яримҳимоячиси Томас Мюллер жой олган. Топ-10лик рейтинг қуйидагича кўриниш олган:

1) Кевин де Брюйне («Манчестер Сити», ўтган йил 1-ўрин);
2) Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед», 3);
3) Томас Мюллер («Бавария», 2);
4) Филип Фоден («Манчестер Сити»);
5) Поль Погба («Манчестер Юнайтед», 8);
6) Мэйсон Маунт («Челси»);
7) Бернарду Силва («Манчестер Сити», 7);
8) Лукас Пакета («Лион»);
9) Миккель Дамсгор («Сампдория»);
10) Томаш Соучек («Вест Ҳэм»).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар