Жоржиньо: «Жамоавий ютуқларни ҳар доим биринчи ўринга қўйганман»
Сешанба, 30 Ноябр
1321
Фото: Getty Images

«Челси» яримҳимоячиси Жоржиньо «Олтин тўп» маросимидан сўнг бош совринга эга чиқмаган бўлса-да, 3-ўринни эгаллаганидан қувончини яшириб ўтирмади.

«Жуда ҳам бахтиёрман. Бундай натижага ўзим эмас, жамоадошларим ёрдамида эришдим. Шундай экан, энг аввало улар билан фахрланаман. Бутун жамоа совринга ҳақли эди. 

Мен ҳар доим жамоавий ютуқларни биринчи ўринга қўйганман. Шахсий совринлар эса иккинчи даражали. Юксак натижаларни қайд этишда давом этсак, ҳали кўп совринларга эга чиқишимиз мумкин», - дея Жоржиньонинг сўзларини келтирган клуб расмий сайти.

Маълумот учун, «ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси 2021 йилги «Олтин тўп» соҳибига айланди. Аргентиналик 34 ёшли футболчи фаолиятида 7-бор ушбу совринни қўлга киритди. «Челси»нинг италиялик яримҳимоячиси Жоржиньо эса бу борада 3-ўринни эгаллади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар