«Турон» Про лигага равона бўлгач, клуб президенти ўзгарди
Сешанба, 30 Ноябр
3770
Фото: Турон ФК

Суперлига жорий мавсумида ўз тарихида илк марта элитада иштирок этган Яйпаннинг «Турон» клуби раҳбариятида ўзгариш кузатилди.

Ўтган икки йил давомида жамоа президенти сифатида фаолият юритган Абдуваҳоб Аҳмадалиев «Турон» жамоаси Суперлигадан тушиб кетгач, лавозимини тарк этган. 

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, жамоа таъсисчиси Олимхон Аҳмедов клуб президенти лавозимида ҳам фаолият олиб боради.

«Ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келаётган «Турон» клуби асосчиси ва таъсисчиси Олимхон Аҳмедов эндиликда клуб президенти лавозимида ҳам фаолият олиб борадиган бўлди», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, ўтган мавсум Про лигадан Суперлигага йўлланма олган «Турон» жорий мавсум таркибида бир қатор номдор футболчилар таклиф этганига қарамай, якунда чемпионатда сўнгги ўринни эгаллаб яна қуйи лигага тушди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар