Суперлигани тарк этган «Андижон» 8 футболчиси билан хайрлашди
Сешанба, 30 Ноябр
5768
Фото: Андижон

Суперлига жорий мавсуми якунларига кўра, Про лигага тушган «Андижон» жамоаси бир қатор ўйинчилари билан хайрлашди.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Қозоғистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Владислав Васильев, «Бунёдкор»дан ижарага олинган Диёр Раҳимқулов, ҳимоячи Миркомил Локаев, дарвозабон Асилбек Амонов, Мардон Абдуллаев, Шерзод Ғуломжонов, Абдулхай Исмоилов ва Хуршид Убайдуллаев сингари ўйинчилар жамоани тарк этган.

Қайд этилишича, клуб раҳбарияти қарорига кўра россиялик мутахассис Виктор Кумиков 2022 йилда Про лигада ҳам жамоани бошқариб, Суперлигага қайтаришга уринади.

Маълумот учун, «Андижон» мавсум якунларига кўра 26 ўйинда 19 очко жамғариб, 13-ўрин билан қуйи лигага равона бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар