Суперлигага ўтиш ўйинида VAR'дан фойдаланилади
Сешанба, 30 Ноябр
3067
фото: Tribuna.uz

2 декабрь куни Суперлигада 12-ўринни эгаллаган «Машъал» ва Про лигада 3-поғонадан ўрин олган «Олимпик» ўтиш ўйинида тўқнаш келади. 

Суперлига йўлланмаси ҳал этиладиган баҳсда VAR тизимидан фойдаланилади. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати маълум қилди.

Манбага кўра, ФИФА ўтиш ўйинида VAR'дан фойдаланиш бўйича сўровга розилик берган. 

Маълумот учун, беллашув «Пахтакор» стадионида 16:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар