Рангникнинг «МЮ»даги дастлабки трансфер мақсади маълум бўлди
Сешанба, 30 Ноябр
24685
Фото: Getty Images

 «Манчестер Юнайтед» янги бош мураббийи Ральф Рангникнинг илк трансфер мақсади ойдинлашди.

Manchester Evening News хабарига кўра, немис мураббийи собиқ жамоаси «Лейпциг»дан яримҳимоячи Амаду Ҳайдарани таклиф этишни истамоқда. «МЮ» вакиллари мураббийнинг сўровига кўра, 23 ёшли ушбу футболчини Бундеслига доирасида «Лейпциг»нинг «Унион Берлин» ва ЕЧЛ 6-тури доирасидаги «Манчестер Сити»га қарши ўйинларидаги ҳаракатини кузатишади.

Рангник «қизил иблислар» раҳбариятидан Ҳайдарага қишки трансфер ойнасидаёқ таклиф жўнатишни сўраган. Қайд этилишича, малилик ўйинчининг немис клуби билан шартномасидаги товон пули миқдори 40 миллион еврони ташкил этади. 

Маълумот учун, Ҳайдара айнан Ральф Рангникнинг таклифига кўра, 2018 йилда «Ред Булл Зальцбург»дан «Лейпциг» сафига келиб қўшилган эди. Футболчининг ўзи аввалги интервьюларида «Манчестер Юнайтед»да тўп суришни орзу қилиши ҳақида айтган. 

Амаду жорий мавсум лейпцигликлар сафида Бундеслигада 12 ўйинда 2та гол уришга эришган бўлса, ЕЧЛда 4та ўйинда майдонга тушган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар